16:35 / 10.10.2015
5737

Тошкентда одамлардан минглаб доллар ундирган собиқ ЖЭК ишчиси судланди

Тошкентда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бирида ишлаб келган фуқаро С. Жанаева уларнинг ширкатига қаровчи одамлардан ноқонуний пул ундирганликда айбланиб судга тортилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Жумладан, фуқаро Е. Эровадан турли баҳоналарда 2.5 млн сўм ундирган. Бунга унда шериклари ва ҳамкасблари О. Жавлиев ҳамда Ангрен шаҳридаги ширкатда ишловчи Пардабой Ражабовлар ёрдам берди.
Турли йўллар билан улар хонадон эгаларидан 2 900 доллар ва 1.6 млн сўм ундиришга эришишган. Аммо уларнинг қилмишларини билиб қолган фуқаролар тегишли органларга мурожаат этишган.
Суд ҳар уч айбдорга тегишли ҳукмларни чиқарди.

Top