14:33 / 10.10.2015
5485

Туркманистон раҳбари Каспийдаги ҳарбий флот кемалари кўригидан қатнашди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 9 октябрь куни Туркманбошида Каспий денгизидаги ҳарбий кемаларни кўригида иштирок этди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ. Туркманистон Ҳарбий-денгиз кучлари куни муносабати билан ҳарбий-денгиз паради ўтказилди.

Парад олдидан давлат раҳбари Туркманистон Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-денгиз институти янги бино комплексининг очилишида иштирок этиб, у ерда давлат хавфсизлик кенгашининг кўчма йиғилишини ўтказди.

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзга чиқар экан, Бердимуҳаммедов бетараф Туркманистон тарихида биринчи марта Каспий денгизида мамлакат чегаралари тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга чорловчи Туркманистон қуролли кучларининг ҳарбий-денгиз кучлари гарнизони ташкил этилганини қайд этди.

Шундан сўнг давлат раҳбари денгиз портига бориб, Туркманистон ҳарбий-денгиз кучлари учун махсус янги ҳарбий кеманининг сувга тушилиш расмий маросимида иштирок этди ва флотилия кемаларининг порт акваториясида тантанали юришини томоша қилди.

Top