18:44 / 11.10.2015
5603

Булунғурда суд ижрочиси пора устида қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида суд ижрочиси пора устида қўлга олинди. Бу ҳақда STV телеканалининг сайти орқали хабар қилинди.

Айтилишича, туман суд ижрочилари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шокир Зоҳидов 2015 йилнинг 16 сентябрь куни номи келтирилмаган фуқародан ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 400 доллар пора олаётган пайтда тегишли органлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Унинг иши тезда судга оширилган.
Унга Ўзбекистон ЖКнинг 210-моддаси 2-бандига мувофиқ порахўрлик айблови қўйилди.

Top