Жаҳон | 21:28 / 12.10.2015
6029
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 1 кун ичида иккинчи марта вертолёт қулаб тушди

Афғонистон ҳудудида 12 октябрь ҳисобидан иккинчи марта мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли вертолёт қулаб тушди.

Логар вилояти губернатори Салим Солиҳнинг маълум қилишича, бу ҳодиса Харвар тумани ҳудудида рўй берган.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа бир вертолётнинг иккинчисига тўқнашишдан қочишга ҳаракати натижасида юз берган.

Ҳалокат туфайли ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Бироз олдинроқ, куннинг биринчи ярмида Бамиан вилоятида вертолёт ҳалокатга учраши натижасида 2 ҳарбий ҳалок бўлган, яна 5 нафари тан жароҳатлари олганди.