15:04 / 12.10.2015
50441

Актёр Акбархўжа Расуловнинг тўйида Алишер Узоқовни кўришди

Кун.уз манбаси ўзбекистонлик таниқли ёш актёр Акбархўжа Расуловнинг уйланаётгани ҳақида хабар қилди.

Сайтга куёвлик кийимидаги Акбархўжа Расуловнинг ёнида бошқа бир актёр Алишер Узоқов ҳам жой олган сурат ҳам келиб тушди.

Актёрнинг ўзи ҳам Инстаграмдаги саҳифасига мана бу суратни жойлаб, оила қураётганига ишора қилган.

Кейинчалик маълум қилинишича, никоҳ маросими Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида бўлиб ўтган.

Қайд этиш керакки, ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқлар орқали Алишер Узоқовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Акбархўжа Расулов 1986 йилнинг 28 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. У тўрт фарзанд ичида кенжа ўғил ҳисобланади.

Дастлаб, "Хўжа Насриддин. Ўйин бошланди" фильми (2006 й) орқали ўзбек томошабини билан юзлашган актёр кейинчалик, "Йўқолган одам", "Иблис девори", "Пойма-пой", "Кечиккан ҳаёт", "Севгинатор-2", "Ҳур қиз", "Жасур", "Афғон", "Хиёнат", "Жигарбандим", "Тақдирлар" каби фильмлардаги иштироки орқали машҳурликка эришган.

У шунингдек, рус ва украин киноижодкорлари томонидан ишланган фильмларда ҳам роллар ижро этиб келмоқда.

Top