14:22 / 12.10.2015
3406

«Барселона» Неймар билан шартномани ҳозирча узайтирмайдиган бўлди

Каталониянинг «Барселона» клуби ва бразилиялик ҳужумчи Неймар 2018 йилда ниҳоясига етадиган шартномани узайтириш бўйича келишув икки томоннинг розилигига биноан тўхтатилди. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар 23 ёшли футболчининг ўта юқори миқдордаги маош сўраётганини қабул қилишмаяпти.

Неймар ва унинг агенти ўз навбатида ҳужумчининг 2016 йилги Рио олимпиадаси ва Америка кубогида муваффақиятли иштирок этиши ҳамда футболчининг «Олтин тўп» совринининг асосий даъвогарлардан бўлиши «Барселона» билан музокараларда асосий роль ўйнашини кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Неймар Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиш истаги борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top