20:38 / 12.10.2015
4256

Бельгия терма жамоаси Исроилни мағлуб этса, илк марта ФИФА рейтингида етакчилик қила бошлайди

Бельгия терма жамоаси 5 ноябрь куни эълон қилинган маълумотга кўра ФИФА рейтингида учинчи бўлиб турибди.

Терма жамоа 13 октябрь куни Евро-2016 саралаши доирасида Исроил терма жамоасига қарши учрашув ўтказади. Агар бельгияликлар бу ўйинда 3 очко олишса, ФИФА рейтингида 1440 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олишади.

Қайд этиш керакки, бу рўйхатда биринчи ва иккинчи ўринларда турган терма жамоалар, Аргентина ва Германия ўтган ҳафтада Эквадор ва Ирландия терма жамоаларига қарши мағлубиятли ўйинлар ўтказишди.

Қайд этиш керакки, Бельгия терма жамоаси эртага ғалаба қозониб, биринчи ўринга кўтарилса, бу уларнинг илк марта ФИФА рейтингининг чўққисини забт этиши бўлади.

Маълумот учун, 2009 йилда Бельгия бу рейтингининг 66-ўрнида жойлашганди.

Top