15:00 / 12.10.2015
14605

Bloomberg: Туркия Россия газидан фақат гапда воз кечиши мумкин

Туркия Россия газини импорт қилишдан оғзаки тарздагина воз кечиши мумкин, амалда эса Россия етказаётган ҳажмдаги газни бошқа бирор давлатдан ололмайди, деб ҳисоблайди Bloomberg агентлиги.

Унинг экспертлари Туркиядаги энергетик вазиятни таҳлилдан ўтказди.
Энергоресурслар харажатининг 75 фоизини Туркия экспорт ҳисобидан қоплайди, Россияга етказмаларнинг 20 фоизи тўғри келади. Россиядан газ етказиб бериш эса ушбу соҳадаги 57 фоиз улушни қамраб олади.

Ўз вақтида президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Россия газидан воз кечиши мумкинлигини айтган эди. Аммо бу амалга ошиши қийин масала, негаки газ етказиб бериш бўйича иккинчи ўринда турувчи Эрон ҳам Башар Асад режимини қўллаб-қувватлайди.
Туркия газ импортининг 20 фоизи Эронга, 10 фоизи Озарбайжонга, 8 фоизи Жазоирга тўғри келади.

Top