Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:57 / 12.10.2015
4182
1 дақиқада ўқилади
ЕИИ Сурия билан эркин савдо зонаси яратиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда
Евросиё иқтисодий иттифоқи Сурия билан эркин савдо зонаси яратиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.
“Бугун ҳали барқарорлашув ҳақида гапириб бўлмаса керак.
Шунга қарамай, биз яқин кунларда Сурия вакиллари билан бир қанча учрашувлар ўтказамиз, унда Сурия билан ўзаро ҳамкорлик форматини аниқлаштириб оламиз”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.