15:26 / 12.10.2015
20539

ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ўзгаришлар содир бўлди

ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Подполковник Зафар Жўраевич Юлдашев ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига, майор Равшан Қўшмуродович Бозоров эса бош бошқарма ҳарбий қисм командири лавозимига тайинландилар.

Бундан ташқари, полковник Рустам Мирзаевич Жўраев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, подполковник Ҳаким Ҳусанович Жумаев Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимларига тайинландилар.

Top