17:42 / 12.10.2015
12143

Манба: Ал-Бағдодий оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

ИШИД жангарилари раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг жароҳатлангани ҳақида навбатдаги хабарлар тарқалди.

Sputnik ахборот агентлиги хабарига кўра, у Ироқ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт берган зарба туфайли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Бугун эрталаб, Ироқда ҳаво зарбалари туфайли ИШИД етакчиси жароҳатлангани маълум қилинди. Бу ҳужум оқибатида ташкилотнинг 3 нафар амалдори, ал-Бағдодийнинг ўринбосарлари аш-Шишаний, ас-Сурий ва Абу Саид ал-Карбулий ҳалок бўлган.

Top