14:42 / 12.10.2015
6340

Москва биржаларида доллар ва евронинг курси рублга нисбатан пасайди

Душанба кунги Москва биржа савдолари пайтида доллар ва евронинг курси рублга нисбатан пасайди. Бу дунё бозорида нефть нархининг ўсиши натижасида содир бўлмоқда.

Бозорда долларнинг курси 61-61,47 рубль диапазонида айланмоқда. Ўртача курс миқдори 61,39 рублни ташкил қилмоқда. Бу аввалги кўрсаткичдан 48,5 копейкага камроқ дегани.

Евро курси эса аввалги курсга нисбатан 45 копейкага камайиб, 69,85 рублни ташкил қилмоқда. Бивалюта курси 47 копейкага камайиб 65,2 рублни миқдорини кўрсатмоқда.

Таҳлилчиларнинг хулосасига кўра, Рублнинг курси нефтнинг нархи ортидан ошмоқда. Лондоннинг ICE Futures биржасида ноябрь ойига етказиб бериладиган Brent навидаги нефть нархи 1 фоизгача ошиб, бир баррель нархи 53 долларга етган.

Top