14:16 / 12.10.2015
5587

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси кетма-кет иккинчи марта 14 сўмдан кўпроқ миқдорда ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 12 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 14 тийинга қимматлашиб, қиймати 2649,22 сўмни ташкил қилмоқда. 1 Евро роппа-роса 22 сўмга қимматлашиб 2981 сўм 1 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати каттароқ миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 3 сўм 26 тийинга қимматлашиб, 43 сўм 22 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top