23:07 / 12.10.2015
4776

Россия терма жамоаси Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритди

Бугун, 12 октябрь куни Евро-2016 турнири учун саралаш босқичининг G гуруҳида 10-тур учрашувлари ўтказилди.

Россия терма жамоаси ўз майдонида Черногорияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 33 ва 37 дақиқаларида Кузминь ва Кокорин томонидан урилган голлар мезбонларга ғалаба келтирди.

Бу ғалаба эса русларнинг гуруҳда иккинчи ўрин билан Франциядаги чемпионатга йўл олишини таъминлади. Россия 10 турда 20 очко тўплади.

Россия — Черногория — 2:0
Голлар: Кузьмин, 33; Кокорин, 37 — пен.
Огоҳлантиришлар: Родич, 36 (Черногория).

Гуруҳдан Австрия йўлланмани муддатидан олдин ҳал қилганди. Бу жамоа сўнгги турни Лихтенштейнга қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Австрияликлар саралаш босқичида 28 очко тўплади.

Австрия – Лихтенштейн 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Арнаутович, 2:0 – 54 Янко, 3:0 – 57 Янко.
Огоҳлантиришлар: Бургмайер (57), Окоти (69), Полверино (90).

Охирги турда молдавияликларни қабул қилган шведлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага қарамасдан, учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичида қатнашадиган бўлди.

Швеция – Молдова 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Ибрагимович, 2:0 – 47 Зенгин.

Top