Жаҳон | 17:58 / 12.10.2015
6941
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Суриядаги ҳарбий харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди

Россиянинг Сурияда амалга ошираётган ҳарбий операциясининг харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.

Франция ҳам Сурия ҳудудида шундай операция ўтказган эди. Аммо у операцияга 12 самолётни жалб қилган бўлиб, умумий миқдорда 250 млн евро сарфлаган эди.
Россиянинг операциясида эса 50та машина иштирок этмоқда: 4та кўп нишонли Су-30СМ қирувчиси, 6та Су-34 ва 12 Су-24М фронт бомбардимончилари, бир нечта Су-25, шунингдек, кўп йўналишли Ми-8 ҳамда ҳужумкор Ми-24 вертолётлари.

Харажатларнинг асосий қисми авиацион техника учун ёқилғи ва қурол еткази бериш билан боғлиқ. Машиналарни ишчи ҳолатда сақлаш учун ҳам кўп пул сарфланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш