18:52 / 12.10.2015
3764

Туркия самолётлари 17 курд жангарисини йўқ қилди

Туркиянинг Хаккари вилоятида мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ман қилинган Курдистон ишчи партиясининг 17 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия бош штаби хабар қилди.
Туркиядаги вазият 20 июль куни ИШИД томонидан Сурия билан чегарада амалга оширилган теракт ҳамда мамлакат ичкарисида полициячиларнинг ўлдирилиши муносабати билан кескинлашди. Охирги 2.5 ой мобайнида курд жангарилари уюштирган ҳужумлар оқибатида 130 полициячи ва ҳарбийлар ҳалок бўлди. 24 июлдан буён Туркия қирувчилари Ироқ шимолига ҳужумлар уюштирмоқда.

Top