Технология | 14:50 / 13.10.2015
2591
1 дақиқада ўқилади

“Яндекс” Россия ва Туркияда Windows 10нинг асосий қидирув тизимига айланади

“Яндекс” сайти Россия, Беларусь, Туркия, Украина ва Қозоғистон ҳудудида қўлланадиган Windows 10 дастурий таъминотида ишлайдиган компьютерларда Microsoft браузерлари – Microsoft Edge ва Internet Explorer учун бошланғич саҳифа ва асосий қидирув тизими бўлади. Бу ҳақда Microsoft компаниясининг хабарномасида айтилди.
Компаниялар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, “Яндекс” махсус яратилган саҳифада Windows 10ни кўчириб олиш ва ўрнатишни таклиф қилади. Бундан ташқари, “Яндекс” ахборот қидириш, харита ва навигация, мусиқа тинглаш, такси буюртма қилиш ва маҳсулот қидириш сингари хизматларни тақдим қилади.
Одатда Windows 10нинг асосий қидирув тизими корпорациянинг ўзига тегишли Bing сервиси бўлар эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш