Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Беларусь Президенти Александр Лукашенкони президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ва президент лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар бермоқда Беларусь президенти матбуот хизмати.
Ислом Каримов Лукашенко номига йўллаган табригида Беларусь билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро ҳурмат асосида ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 11 октябрда Беларусда ўтган президентлик сайловларида 83,49 овоз тўплашга муваффақ бўлди ва навбатдаги муддатга президент курсисини эгаллади.