21:17 / 13.10.2015
3628

Италия бош вазири қонунга хилоф равишда пул сарфлашда гумон қилинмоқда

Италиянинг Флоренция шаҳри суди Италия бош вазири Маттео Ренцига нисбатан уни қонунга хилоф равишда пул сарфлашда гумон қилиб тергов ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Тергов талқинига кўра, Ренци Флоренция мэри бўлиб ишлаганда ресторанларда овқатлангани учун шаҳар ғазнаси маблағлари ҳисобидан пул тўлаган.

ОАВ маълумотларига кўра, Ренци мэр бўлиб ишлаган пайтида ресторандаги тўловлар учун 600 минг еврога яқин пулни сарфлаб юборган.

Top