18:26 / 13.10.2015
3382

Конте «Челси» ёки «ПСЖ»да бош мураббий сифатида ишлаши мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте шартномаси муддати тугагач, ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

“Челси” ва “ПСЖ” жамоалари эса мутахассиснинг хизматларига фаол тарзда қизиқиш билдиришмоқда. Лондонликлар Жозе Моуриньони, парижликлар эса Лоран Бланни истеъфога чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, бир қатор итальян клублари ҳам Контега қизиқишмоқда. Булар, “Милан”, “Рома” ҳамда “Наполи” жамоалари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг Италия Футбол Федерацияси билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Top