19:14 / 13.10.2015
5931

Криштиану Роналду тўртинчи маротаба "Олтин бутса" соҳибига айланди

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсумда урган голлари учун "Олтин бутса" совринини қўлга киритди. Унга бу мукофотни топшириш маросими Мадрид шаҳрида ўтказилган.

Роналду ўтган мавсумда 48та гол урди.

Қайд этиш керакки, бу Роналдунинг фаолиятидаги тўртинчи "Олтин бутса" бўлди.
Таққослаш учун, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 3 марта шундай мукофотга сазовор бўлган.

Роналду дастлаб "МЮ" аъзоси бўлган вақтда, 2007-08 йиллар мавсуми натижаларига кўра 31та голи учун шундай мукофот билан тақдирланганди. У "Реал" аъзосига айлангач, 2010-11 йиллар мавсумида 40та, 2013-14 йиллар мавсумида 62та гол уриб, "Олтин бутса" мукофотига эга чиққан.
Бу мукофот футболчиларга 1962 йилдан бери ҳар йили топшириб келинади.

Top