Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:28 / 13.10.2015
6445
1 дақиқада ўқилади
Лавров: АҚШ Россия билан алоқага киришишдан қочмоқда
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ террорчиларга қарши курашда мувофиқлаштиришни кучайтириш масаласида Россия билан алоқага киришишдан қочаётганини маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.
“Айнан шу (барча кучларни мувофиқлаштириш)ни АҚШ президентига бўйсинувчилар ҳозирча исташмаяпти”, - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, самолётлардан қурол-яроғларни ташлаш орқали Суриядаги мухолифатни қўллаб-қувватлаш бўйича АҚШнинг янги дастури кўплаб саволларни юзага келтиради.