01:58 / 13.10.2015
4537

Миср суди Ҳусни Муборакнинг ўғилларини озод этиш қарорини чиқарди

Миср суди мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ўғилларини озод этиш қарорини чиқарди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди.

Ала ва Жамол Муборак 2011 йилнинг апрелида уларнинг отаси Ҳусни Муборак давлат раҳбари лавозимидан четлатилгандан кейин икки ой ўтиб ҳибсга олинганлар. Улар ўз оталари билан бирга суд қилинганлар. Уларнинг барчасига давлат ғазнасидан  йирик суммадаги пуллар ўғирлаганлик айби қўйилган. Бу пуллар президент саройларини қайта таъмирлаш учун сарфланган.  

2015 йил май ойида 87 ёшли Муборакнинг ўғиллари уч йил қамоқ жазосига ва 125 млн Миср фунти (16 млн доллардан кўпооқ) миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинганлар ҳамда уларнинг зиммасига саройларни қайта таъмирлаш учун сарфланган 21 млн Миср фунтини қайтариш мажбурияти қўйилган. Бироқ улар барча зарур суммаларни аввалроқ тўлаганлари маълум бўлди ва суд натижада улар қамоқда сақланаётган муддатни эътиборга олиб, уларни озод қилишга қарор қилди.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган Ҳусни Муборак 2011 йил февралидаги оммавий намойишлар оқибатида ҳокимиятдан ағдарилган эди. Шундан бироздан кейин Муборак ҳибсга олиниб, унга коррупция, ўз ҳокимиятини суиистемол қилиш ва намойишчиларни ўлдириш каби айбловлар қўйилган. 2015 йил май ойида Муборак 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Top