11:10 / 13.10.2015
3532

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Остона шаҳридаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация иштирок этади, деб хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишлари ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.

Top