11:51 / 13.10.2015
4232

Покистонда тупроқ ўпирилишидан бир оиланинг 13 аъзоси вафот этди

13 октябрга ўтар кечаси Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида тупроқ ўпирилиши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 02.00 да содир бўлган. Тупроқ уюми шаҳарнинг шимолий қисмидаги хароб маҳалла ҳудудига тикланган учта чодирни босиб қолган.

Айни пайтгача қутқарув хизмати ходимлари ва маҳаллий аҳоли тупроқ остидан 13 жасадни чиқариб олди, уларнинг етти нафари болалар, уч нафари аёллардир. Қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари сўзларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлиб, табиий офат рўй берган жойга уч кун аввал ўрнашган.

Top