16:57 / 13.10.2015
4672

Россия авиацияси ИШИДнинг Ҳалабдаги 2та ҳарбий штабини йўқ қилди

ИШИДнинг ҳарбий ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган Ҳалабдаги 2та ҳарбий штаби Россиянинг Су-24М русумли бомбардимончи самолёти орқали амалга оширилган ҳаво зарбалари орқали йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков маълум қилган.

"Су-24М бомбардимончи самолёти Ҳалаб вилоятидаги Анадан аҳоли яшаш пунктида ИШИДнинг ҳарбий штабларига зарбалар йўллади. Бу штаблар жангариларнинг ҳарбий ҳаракатларини бошқариш ва назорат қилиш вазифасини бажарган. Бу ҳудудларда ўқ-дори омборлари ҳам бор эди", дейди Конашенков.

Шунингдек, ушбу ҳужум натижасида жангариларга тегишли 4та автомобил йўқ қилинган.

Яна бир ҳужум Ҳалабдаги Эль-Боб қишлоғида амалга оширилган. Бу ерда сақланаётган артиллерия қурол-яроқлари йўқ қилинган.

Конашенковнинг маълум қилишича, 12 октябрь куни Россия Ҳарбий-Коинот кучларига тегишли самолётлар "Хмеймим" авиабазасидан 88 марта парвоз қилган ва ИШИДнинг 86та объектига зарбалар йўллаган.

Top