Спорт | 08:36 / 14.10.2015
4233
1 дақиқада ўқилади

Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринга кўтарилди

Футбол бўйича Бельгия терма жамоаси Евро-2016 саралашининг сўнгги турида Исроилни 3:1 ҳисобда енгди ва "В" гуруҳидан биринчи ўрин билан Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари, бу ғалаба бельгияликларга ФИФА рейтингида Аргентинани ортда қолдирган ҳолда энг юқори поғонага кўтарилиб олиш имконини берди.

Шунингдек, Бельгия терма жамоаси Францияда 2016 йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш вақтида биринчи саватчадан жой олади.