09:56 / 14.10.2015
3881

Женнифер Лоуренс Ҳолливудда аёллар ва эркакларнинг гонорарларидаги фарқдан норозилигини билдирди

2015 йили энг катта даромад олган актриса Женнифер Лоуренс “Нега мен эркак актёрлардан кам пул ишлайман?” номли эссе ёзиб, уни интернетга жойлаштирди. Унда Ҳолливудда эркаклар ва аёлларга тўланадиган гонорарлар ўртасидаги фарқ танқид остига олинди.

Ёш актрисанинг сўзларига қараганда, Sony Pictures компаниясининг ёзишмалар хакерлар томонидан ўғирланиб, интернетга жойлаштирилганидан сўнг, “Америкача фириб” фильмида аёллар актёрлик таркиби эркакларга нисбатан анча кам маош олгани маълум бўлган. Фильмда бош ролларни ижро этган эркаклар – Кристиан Бэйл ва Бредли Купер касса йиғимларининг 9 фоизига, Лоуренс ва Эми Адамс эса 7 фоизига эга бўлишган.

Шунингдек, Лоуренс музокаралар чоғида “инжиқ ва қайсар” деган ном қозонмаслик учун тезда таклиф қилинган нархга рози бўлганини тан олди.
Бунга жавобан компаниянинг собиқ раисларидан бири, юқоридаги фильм билан шуғулланагн Эми Паскаль аёлларга ҳар қандай таклифларга кўнмасликни маслаҳат берди, негаки “одамлар камроқ пул учун ишлашга тайёр бўлса, уларга камроқ пул берилади”.

Top