16:23 / 14.10.2015
4048

ОАВ: MH17 ҳалокати ҳақидаги ҳисобот асосий саволларни жавобсиз қолдирди

АҚШ матбуотида кеча Нидерландияда Малайзиянинг Украина осмонида уриб туширилган Boeing-777 самолётининг ҳалокати тафтиши натижаларига кўра эълон қилинган ҳисобот юзасидан бир қанча материаллар эълон қилинди.

The Washington Post нашри ҳисобот асосий саволга жавоб бермаганини таъкидлади. Яъни унда воқеада ким айбдорлиги очиқ айтилмаган. Шу боис масала, муаллифнинг фикрича, “янада қоронғулашди”.

The Wall Street Journal газетаси Малайзия транспорт вазири сўзларини келтиради. У фожиа айбдорларини жазолаш учун мустақил халқаро суд ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг адолат йўлидаги курашимиз ҳали якунидан йироқ”, - деб таъкидлади у.
Малайзия бош вазири Нажиб Тун Разоқ ҳам айбдорларни жазолашга чақирди, деб ёзади USA Today нашри.

АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Нед Прайс, унинг фикрига қўшилишига қарамай, Нидерландияда тайёрланган ҳисобот бу йўлдаги муҳим қадам бўлганини эътироф этди.
“Ҳисобот бизга ушбу мудҳиш фожиа ва унинг таъсирини эслатиб туради”, - хулоса қилди у.

Top