10:46 / 14.10.2015
13326

Ўзбек олимлари нўхат етиштиришнинг янги усулини таклиф қилишди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети олимлари нўхат етиштиришнинг янги усулини таклиф қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Таклиф қишлоқ хўжалиги ва биотехнологиялар, айнан, уруғларнинг униб чиқишини ошириш, уруғ ҳосилдорлигини, шўрланган тупроқ шароитларида нўхат яшил биомассасини ошириш учун, шунингдек, нўхатни замбуруғли касалликлардан ҳимоялашда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси биогумус ва икки Mesorhizobium ciceri-4 ва Pseudomonas chlororaphis-66 микроорганизмлар штаммлари асосидаги "Псевдоризобин" препаратини қўллаб нўхат ўстиришнинг янги усулини ишлаб чиқишдан иборат.

Муаллифлар ушбу усулга патент олиш учун талабнома топширдилар.

Top