17:40 / 14.10.2015
4231

«Ўзбекистон неъматлари» почта маркалари туркуми муомалага киритилди

«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланган «Ўзбекистон неъматлари» туркумининг махсус почта маркалари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2015 йил 9 октябрдан муомалага киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туркум 2та почта маркасидан иборат. Почта маркаларида Ўзбекистоннинг яхши ва қулай табиий-иқлим шароитида ўсадиган мевалар тасвирланган. Меваларнинг номлари лотин тилида берилган.

Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Уларнинг перфорацияси тароқсимон, қоғози эса оқ силлиқ. 40х40 мм ўлчамидаги почта маркалари 10 минг ададда ишлаб чиқарилган.

Маркалар рассом А.Ким томонидан чизилган ва дизайнер Е.Каневец томонидан тайёрланган. Беҳи сурати туширилган Cydonia oblonga деб номланган марка 1500 сўм, анор сурати тасвирланган Punica granatum деб номланган марканинг қиймати эса 1800 сўмга тенг.

Top