17:21 / 14.10.2015
2887

Покистонда портлаш юз бериши натижасида 7 нафар киши ҳалок бўлди

Покистон парламентарияси офисида юз берган портлаш туфайли 7 киши ҳалок бўлиб, 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу портлаш мамлакатнинг амалдаги бош вазири Навоз Шариф раҳбарлик қиладиган Покистон мусулмон лигаси таркибидаги парламентарий офисида бомба портлаган ва ёнғин келиб чиққан.

Панжоб вилоятидаги Дарағозихон шаҳридаги Лиганинг бу бўлимига Сардор Амжод Фаррух Хон Ҳусий раҳбарлик қилади. У ҳодиса натижасида жабрланмаган, у бу вақтда воқеа жойида бўлмаган.

"7 киши ҳалок бўлди, турли даражадаги тан жароҳатлари олган 13 киши Таунс шаҳридаги шифохонага олиб борилди", деб маълум қилган маҳаллий полиция бошлиғи Хон Ғулом Мубассир Макон.

Айни вақтда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.

Бу теракт учун жавобгарликни "Толибон"нинг Покистондаги бўлими ўз зиммасига олган.

Шу йилнинг августида ҳам 2 нафар худкуш-террорчи орқали амалга оширилган теракт натижасида Панжоб вилояти ички ишлар вазири Шужа Хонзода ва 18 киши ҳалок бўлганди. Бу теракт ўнлаб кишилар иштирокидаги йиғилиш вақтида содир этилганди.

Top