17:25 / 14.10.2015
5176

Россия авиацияси бир сутка ичида ИШИДнинг 40 объектига ҳужум уюштирди

Россия ҳарбий самолётлари охирги бир кун ичида Сурияда ИШИДнинг 40 объектига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Айтилишича, Су-34, Су-24М ва Су-25СМ самолётларининг экипажлари Ҳмаймим базасидан 41 маротаба парвоз амалга ошириб, ИШИД инфраструктурасининг 40 объектига зарба берган. Операция Ҳалаб, Идлиб, Латақия, Хама ва Дайр ал-Завр вилоятларида амалга оширилган.

Ҳалаб вилоятидаги жангариларни ўқ-дори билан таъминлайдиган бир қанча нуқталар йўқ қилингани айтилмоқда.

Top