21:41 / 15.10.2015
4163

2 млндан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчилар мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгаракларга қатнашмоқдалар

Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш Ўзбекистон халқ вазирлиги олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифани бажариш учун мактабдан ташқари таълим муассасалари тармоғини ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

Бугунги кунда 1,7 млндан кўпроқ ўқувчилар спорт секцияларига қатнашади. Улар учун 95 мингдан кўпроқ спорт секцияси ишлайди. 491 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида 30 дан ортиқ спорт туридан сабоқ берилади. Мактаб ўқувчилари орасида спортнинг футбол, волейбол, гандбол, баскетбол, стол тенниси ва турли яккакураш турлари кўпроқ оммавийлашган.

Шунингдек, давлатимизда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритади. Бу ерда турли мусиқа асбобларида мусиқа ижро этиш ҳамда тасвирий ва амалий санъатнинг турли йўналишлари бўйича малакаларни ўзлаштириш мумкин.

Мактаб ўқувчилари орасида вақтни мазмунли ўтказишнинг яна бир севимли жойи “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказлари ҳисобланади. Бу ерда болалар эътиборига 36 номдаги тўгараклар ҳавола этилган.

Top