Жаҳон | 20:39 / 15.10.2015
3338
1 дақиқада ўқилади

Америкалик маст ҳолда ногиронлар аравачасини ҳайдагани учун ҳибсга олинди

Флорида штати, Палм Бэй шаҳрида яшовчи америкалик ўз ногиронлик аравачаси билан маҳаллий кўприкдаги автомобиллар қатновини тўхтатиб қўйди.

Аравачада маст ҳолда бўлган 54 ёшли Ронни Скотт Хикс ҳибсга олинди, деб маълум қилмоқда Metro.

Америкалик алкотестердан ўтишга рози бўлмаган. Бундан ташқари, у юзида аввалдан бўлган жароҳатини ҳам очишларига рухсат бермаган. Уни Бревард округидани қамохонага етказишган.

Metro нашрининг ёзишича, Ронни Скотт полиция томонидан учинчи бор ҳибсга олиниши (нашр буларнинг сабабини ҳам келтириб ўтган).