Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн мухолифатчилари 2015 йилда умумий ҳисобда 2,7 минг йилдан кўпроқ қамоқ жазосига тортилдилар
Баҳрайн мухолифатчилари 2015 йилда умумий ҳисобда 2,7 минг йилдан кўпроқ қамоқ жазосига тортилдилар. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.
Баҳрайннинг “Ал-Вифоқ” мухолиф партиясининг эркинликлар бошқармаси бошлиғи Ҳоди ал-Мусавий матбуот-анжуманида айтганидек, 2015 йилда қиролликда турли муддатли қамоқ жазоларига 340 намойишчи маҳкум қилинган. Улар умумий ҳисобда 2783 йил қамоқ жазоси олганлар. Ал-Мусавийнинг таъкидлашича, айни пайтда мухолифатга исталган норозилик, шу жумладан тинч намойишларни ўтказиш тақиқлаб қўйилган.
2011 йилда Баҳрайнда шиалар вакилларининг норозиликлари бошланган. Улар шиаларнинг сиёсий вакиллигини оширишни талаб қилишган. Манама Ар-Риёд ёрдамида намойишларни куч билан босишга муваффақ бўлган. Маҳаллий ҳукуматнинг кенг кўламда сиёсий ислоҳотлар ўтказилганини айтишига қарамасдан, мамлакатда вақти-вақти билан маҳаллий хавфсизлик кучларига қаратилган терактлар амалга оширилиб турилади. Баҳрайн Эрон ҳукуматини шиа исёнчиларини қўллаб-қувватлашда бир неча бор айблаган.