15:18 / 15.10.2015
2528

Даниэл Алвес: «Агар Месси иштирок этмаса, Аргентинага қарши ўйинимизда ғалаба учун имкониятларимиз ортади»

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес ЖЧ-2018 саралаш баҳслари 3-турида Аргентинага қарши кечадиган учрашувда "Барселона"даги клубдоши Лионель Мессининг майдонга тушмаслигидан умидвор.

Ҳозирда Месси тикланиш жараёнини ўтамоқда.

"Жанубий Америка "суперклассикоси"да Месси иштирок этмаслигини хоҳлар эдим. Агарда рақиб жамоа сафида дунёнинг энг яхши футболчиси майдонга тушмаса, бизнинг имкониятларимиз юқори бўлади", дейди Алвес.

Top