Ўзбекистон | 14:38 / 15.10.2015
4024
1 дақиқада ўқилади

Фойдали қазилмалар янги конларини очганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритди.

Унга кўра, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида геология-қидирув ишлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида Давлат геология қўмитаси томонидан тўланади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига аниқланган углеводород хомашёсининг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига тўланади.