19:41 / 15.10.2015
6443

Ислом Каримов Қозоғистонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрига келди. Бу ҳақда УзАнинг Кўкшетау шаҳридаги мухбири хабар берган.

Ўзбекистон Президенти 16 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўладиган Бурабай шаҳарчасига йўл олган.

Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Top