Жаҳон | 21:38 / 15.10.2015
3024
1 дақиқада ўқилади

Куба элчихонаси Сурияда кубалик ҳарбийлар борлигини инкор этди

Дамашқдаги Куба элчихонаси вакили Сурияда кубалик ҳарбийлар борлиги тўғрисидаги маълумотни инкор этди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

“Бу шунчаки аҳмоқгарчилик”, — деган мазкур ҳодисага шарҳ берар экан кубалик дипломат.
Аввалроқ ОАВ Сурияда кубалик ҳарбийлар ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш