10:51 / 15.10.2015
3215

Мьянма ҳукумати исёнчилар билан тинчлик сулҳи тузишди

Мьянмада 2 йил давом этган музокаралардан кейин ҳукумат ва исёнчиларнинг 8та гуруҳи ўртасида сулҳ тузилди.

Ушбу сулҳ битими имзоланиши маросими мамлакат пойтахти Янгон шаҳрида бўлиб ўтган. Жараён миллий телевидение орқали жонли равишда эфирга узатилган.

Ушбу келишув мамлакат ҳудудидаги исёнчиларнинг 15 гуруҳидан 8таси билан тузилди. Унга кўра, бу гуруҳлар тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди.

Қайд этилишича, Мьянмадаги энг йирик исёнчи ташкилотлар ҳисобланмиш Ва давлати бирлашган армияси (USWA) ҳамда Качин мустақиллиги армияси ташкилотлари билан сулҳ тузилишига эришилмаган. Бу ташкилотлар мамлакатнинг шимолий қисмидаги Качин штатида жойлашишган ва ҳукумат армияси билан мунтазам тўқнашувларга киришиб туради.

Шунингдек, яна 5та гуруҳ бу келишувлар доирасидан ташқарида қолган.

Маълумот учун, Мьянмада қонуний ҳукумат ва мухолифат кучлари орасидаги зиддиятлар 1948 йилда Буюк Британия бу мустамлакасини тарк этганидан бери давом этиб келади.

Top