10:37 / 15.10.2015
3593

Норвегия Россия орқали кириб келаётган суриялик қочқинларни киритмайди

Қиролликка Норвегия-Россия чегараси орқали кираётган суриялик қочқинлар яна Россияга қайтариб юборилади, деб хабар берди адлия вазири Андерс Анундсен Норвегия узатиш корпорацияси билан мулоқотида.

“Бошпана сўраб мурожаат қиладиганларнинг бир қисми Россияда узоқ муддат яшагани аниқланади. Бу дегани, улар уруш, очлик ва қашшоқликдан қочмаяпти, ва Норвегия уларнинг хавфсизлигини таъминлашига муҳтож эмас, буни Россия қилиб бўлган”, - деди у.

Россия ҳудудида узоқ муддатдан буён қонуний яшаб келаётган қочқинлар дарҳол ортга қайтариб юборилиши маълум қилинди.

Top