10:23 / 15.10.2015
4721

Нью-Йоркдаги черков хизматчилари ўсмирни тавба қилишдан бош тортгани учун ўлдириб қўйди

Америка черковида икки ўсмир калтакланди. Улар зўрлик билан тавба қилишга мажбурланди, дея хабар берди Associated Press.
Ҳодиса 11 октябрь куни тунда Нью-Йорк штатидаги Нью Хартфорд шаҳрида содир бўлган.

19 ёшли Лукас Леонард ва унинг 17 ёшли укаси Кристофер зўравонликка дуч келган.
“Бир неча соат давомида улар устидан гуноҳ содир этганини тан олиш ва тавба қилиш қилиш умидида зўравонлик кўрсатилган”, - деди шаҳар полицияси вакили Майкл Инсерра.

Маълум бўлишича, тўрт нафар черков хизматчиси, ўсмирларнинг ота-онаси Брюс ва Дебора Леонард, шунингдек, катта опаси Сара Фергюсон уларга кўплаб тан жароҳатларини етказишган. Полиция 12 октябрь куни қариндошлар катта ўғилни шифохонага олиб келишганидан сўнг тергов ишини бошлаган. Ўсмир олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Кичик укасини эса черковнинг иккинчи қаватида топиб, шифокорлар ҳузурига олиб келишди.
Ўсмирларнинг ота-онасига қотиллик, бошқа тўрт черков хизматчиси ва ҳалок бўлганнинг опасига жисмоний зўравонлик айби қўйилди.
Гумондорлар ўз айбига иқрор бўлишгани йўқ. Оиладаги етти фарзанднинг тўрт нафари васийлик органлари қўлига топширилди.

Top