Жаҳон | 10:01 / 15.10.2015
4269
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Германия махсус хизматлари АҚШ ва ЕИ ташкилотларини кузатиб келган

Германия федерал разведка хизмати 2013 йилга қадар Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШнинг элчихоналари, шунингдек, бошқа ташкилотларини кузатиб келган. Бу ҳақда Spiegel Online нашри хабар берди.

Айтилишича, Германия разведкаси асосан Франция ва АҚШга тегишли объектларни жиддий кузатган.

Германия ҳукумати бу борада бундестаг назорат комиссиясига маълумот берган.