12:36 / 15.10.2015
6061

Ўзбекистонда гистология бўйича электрон дарслик ишлаб чиқилди

Ўзбекистоннинг тиббий ходимлари “Гистология атласи” номли электрон дарслик яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.
Ушбу дарслик талабаларнинг “Гистология, эмбриология и цитология” курсини мустақил ўрганишига мўлжалланган.

Дарслик материалларидан нафақат тиббий таълим даргоҳлари талабалари, балки магистрантлар ва илмий ходимлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Дарслик атлас шакилади яратилган. Унда рангли иллюстрациялар билан таъминланган назарий материал берилган.
Электрон дарслик 19 бўлимдан иборат.

Top