17:43 / 15.10.2015
2635

Пан Ги Мун: муҳожирларни қабул қилиш глобал жавобгарликдир

Муҳожирларни қабул қилиш учун ҳамма жавобгардир, бу глобал масъулият ҳисобланади. Бундай баёнотни БМТ бош котиби Пан Ги Му берди.

“Географик яқинлик муҳожирларни қабул қилишдаги жавобгарликнинг ўсиши дегани эмас. Барча давлатлар бунинг учун масъулдир, мен буни барча Европа давлатларига қарата айтаман”, - деди у, Римда миллий парламент депутатлар палатасидаги чиқишида.

Пан Ги Мун Италияга ушбу давлатнинг БМТга қўшилишига 60 йил тўлиши муносабати билан ташриф буюрди.

Top