20:57 / 15.10.2015
3575

Россия давлат идоралари учун Samsung смартфони Федерал хавфсизлик хизмати текширувидан ўтади

Samsung ва Intel компаниялари ишлаб чиқарган, Tizen операцион тизимида ишловчи Samsung Z3 смартфони ахборот хавфсизлигига Федерал хавфсизлик хизмати текширувидан ўтади, деб маълум қилинди Samsung’нинг расмий матбуот баёнотида. Айни пайтда смартфон Россия Техник ва экспорт назорати федерал хизмати хавфсизлик талабларига текширувдан ўтган.

Янги Samsung Z3 смартфони давлат идоралари ва корпоратив мижозларга таклиф қилинади. “Очиқ бошланғич кодга эга Tizen операцион тизими Samsung компаниясига Россия смартфонлар бозорига Россиянинг ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган смартфонни таклиф қилишга имкон берди. Samsung Z3’нинг қурилмавий асоси давлат ва тижорат корхоналари ходимларини оммавий тарзда жиҳозлаш нуқтаи назаридан оптималлаштирилган”, дейилмоқда хабарда.

Samsung Z3 смартфони кўрсатиш қобилияти 1280x920 пикселли 5 дюймли Super AMOLED экрани, 1,3 ГГц частотага эга 4 ядроли процессор, 1 Гб тезкор хотирага эга.

Top