Жаҳон | 17:29 / 15.10.2015
4658
1 дақиқада ўқилади

Шаҳарларнинг офис ижараси нархлари бўйича рейтинги эълон қилинди

Knight Frank компаниясининг махсус тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда шаҳарларнинг офисларни ижара бериш нархлари бўйича рейтинги акс этди. Тадқиқот 2015 йил 2-чораги кўрсаткичлари асосида тайёрланди.

Биринчи ўрин Гонгконгга насиб қилди. Унда ижаранинг ўртача нархи 2 747 долларни ташкил қилди. Ундан кейинги ўринларни Нью-Йорк (1645 доллар) ва Токио (1344 доллар) эгаллади.
Шунингдек, кучли ўнликка Лондон, Сан-Франциско, Бостон, Москва, Мельбурн, Франкфурт, Дубай, Тайбэй каби шаҳарлар кирди.