00:40 / 16.10.2015
3260

Беларусь Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари натижаларига тузатишлар киритди

Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК) президентлик сайловларига ташриф буюриш ва сайловчиларнинг овоз бериши натижаларига тузатишлар киритди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко сайловларни ўзи учун рекорд даражадаги 83,49 фоиз овоз билан ютди. 15 октярбда МСК томонидан келтирилган маълумотларга кўра эса Лукашенкога 83,47 сайловчилар овоз бергани маълум бўлди.

Аввалги маълумотларга кўра, “Говори правду” ҳаракати фаоли Татьяна Короткевич 4,2 фоиз, Либерал-демократик партия етакчиси Сергей Гайдукевич 3,32 фоиз, Ватанпарварлар партияси етакчиси Николай Улахович 1,67 фоиз тўплаган.

Янги маълумотларга кўра, Короткевичга 4,44 фоиз, Гайдукевичга 3,3 фоиз, Улаховичга 1,67 фоиз сайловчилар овоз берган.

Сайловларда қатнашиш кўрсаткичи жами сайловчиларнинг 86,75 фоизини ташкил қилди.

16 октябрга МСКнинг йиғилиши ўтказилиши белгиланган ва унда сайлов натижаларига якун ясалади.

Top