Жамият | 14:46 / 16.10.2015
3088
1 дақиқада ўқилади

Бўкада оғуфурушлар қўлга олинди

Тошкент вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бўка туманида яшовчи 30 ва 32 ёшли шахслар тўхтатиб текширилган ва уларнинг қўлидаги сумкасидан бир килограммдан зиёдроқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш